
2025 йил 31 октябр куни Лос-Анжелес шаҳридаги Голливуд Юлдузлар хиёбонида таниқли актёр Роберт Энглунднинг юлдузи очилиш маросими бўлиб ўтди. Энглунд "Тол" кўчаси даҳшат филмлари сериясидаги Фредди Крюгер роли билан машҳур бўлган.
Унинг юлдузи 6644 Hollywood Boulevard манзилида, "Motion Pictures" тоифасида жойлашган. Ушбу сана бежиз танланмаган — айнан Хеллоуин байрамида Фредди Крюгер характери даҳшат жанри мухлислари орасида алоҳида машҳурликка эришган.
Маросимда актёрнинг ҳамкасблари ва дўстлари иштирок этишди. Улар орасида "Тол" кўчаси трилогиясида Нэнси образини гавдалантирган Хизер Лангенкамп ва таниқли режиссёр Элай Рот ҳам бор эди.
Рот ўз нутқида Энглундни "даҳшат жанрининг тирик афсонаси" деб атади. "Фредди қўрқув рамзига айланди, лекин Роберт унга инсоний юз, харизма, ҳазил-мутойиба ва миллионлар танийдиган овоз бағишлади", — деди Рот.
77 ёшли Энглунд мухлисларига франчайзага содиқлиги учун миннатдорчилик билдирди ва бу кунни "ҳаётидаги энг бахтли Хеллоуин" деб атади. У ҳазил аралаш, "Мен ҳеч қачон ўйламагандимки, бир кун келиб чизиқли свитер ва шляпа кийган йигит юлдузлар орасида бўлади", — дея қўшимча қилди.
Маросим Hollywood Walk of Fame саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилди.
Роберт Энглунд Голливуддаги Юлдузлар хиёбонида шарафланди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар