date

Хитой мактабларида уй вазифасини энди СИ баҳолайдими?

Хитой мактабларида уй вазифасини энди СИ баҳолайдими?

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мао Нин Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Хитой мактабларида сунъий интеллект (СИ) технологиялари жорий этилаётганини кўрсатувчи видеони эълон қилди.

Унинг ёзишича, СИ технологиялари ёрдамида ўқувчиларнинг билимини баҳолаш жараёни автоматлаштирилмоқда. Бу эса ўқувчиларга ўз ишлари бўйича тез ва аниқ натижалар олиш, ўқитувчиларга эса ортиқча юкдан халос бўлиш имконини беради.

Жараён ёзма топшириқларни сканерлаш, уларни ақлли тизим орқали дарҳол таҳлил қилишни ўз ичига олади. СИ технологиялари ўқитувчининг иштирокисиз ҳам ўқувчининг қўлда ёзилган жавобларига асосланган ҳолда тезкор мулоҳаза ва тўғри баҳо бера олади.

Мазкур видео ижтимоий тармоқ Х ва Хитойнинг машҳур Weibo платформасида тезда тарқалиб, фойдаланувчиларнинг катта эътиборини тортган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Хитой мактабларида уй вазифасини энди СИ баҳолайдими?