date

Tesla автомобилларни қисқартириб роботларга ўтяпти

Tesla автомобилларни қисқартириб роботларга ўтяпти

The Insider’нинг ёзишича, Tesla компанияси яқин йилларда электромобиль ишлаб чиқариш фаолиятини қисқартириб, эътиборни гуманоид роботлар ишлаб чиқишга қаратмоқчи. Компания бу қарорни даромад пасайиши фонида қабул қилган.

Маълумотларга кўра, Tesla тарихида илк бор йиллик даромад камайган. Айнан шу молиявий босим компанияни стратегик ўзгаришларга ундаган.

Шунингдек, 2025 йил январь ойида Хитойнинг BYD компанияси электромобиль ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Tesla’ни ортда қолдириб, дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчига айланган.

Tesla’нинг баъзи машҳур моделларни тўхтатишга қарор қилгани АҚШда электромобилларни қўллаб-қувватловчи дастурлар қисқараётган бир паллага тўғри келмоқда. Жумладан, АҚШ президенти Доналд Трамп ички ёнув двигателли транспорт воситаларини қўллаб-қувватлаш тарафдори сифатида айрим яшил дастурларга қарши чиққан.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Tesla автомобилларни қисқартириб роботларга ўтяпти