date

Малика Газиева ва Доххим янги дуэт билан яна бирлашди!

Малика Газиева ва Доххим янги дуэт билан яна бирлашди!

Хонанда Малика Газиева ва репер Доххим “Дема” номли янги мусиқий ҳамкорлигини оммага тақдим этди. Дуэтга ишланган видеоклип ҳам бир вақтнинг ўзида эълон қилинди.

Мазкур қўшиқда айрилиқ ва кечинмалар мавзуси акс эттирилган бўлиб, лирик оҳанг орқали тингловчининг юрагига етиб боришга ҳаракат қилинган. Қўшиқ матни орқали инсонлар орасидаги узилиш ва сўнгги сўзларнинг оғирлиги кўрсатиб берилади.

Клипга режиссёр сифатида Маъмуржон Обраҳматов бошчилик қилган. Тасвирга олиш жараёнлари Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятининг турли жойларида амалга оширилган. Визуал кўриниш қўшиқнинг руҳиятини янада чуқурроқ очиб берган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Малика Газиева ва Доххим янги дуэт билан яна бирлашди!