Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасидан қачонгача фойдаланиш мумкин?

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг \"Ҳуқуқий ахборот\" каналида маълумот берилди.
Амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш 2017 йил 1 октябрь – 2018 йил 31 декабрь даврида – эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун, уларнинг берилган санасидан қатъи назар – улар эгасининг ёзма аризасига кўра ихтиёрий равишда, 2019 йил 1 январь – 2020 йил 31 декабрь даврида – эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун, уларнинг берилган санасидан қатъи назар – мажбурий тартибда алмаштирилади.
Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш 2017—2020 йиллар мобайнида босқичма-босқич – автомототранспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш вақтида амалга оширилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш 2017 йил 1 октябрь – 2018 йил 31 декабрь даврида – эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун, уларнинг берилган санасидан қатъи назар – улар эгасининг ёзма аризасига кўра ихтиёрий равишда, 2019 йил 1 январь – 2020 йил 31 декабрь даврида – эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун, уларнинг берилган санасидан қатъи назар – мажбурий тартибда алмаштирилади.
Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш 2017—2020 йиллар мобайнида босқичма-босқич – автомототранспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш вақтида амалга оширилади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













