GM Uzbekistan «Сергели» автобозоридаги бир иш кунида 3,85 млрд сўмлик автомобилларга шартномалар тузди

GM Uzbekistan «Сергели» автобозоридаги бир иш кунида 3,85 млрд сўмлик автомобилларга шартномалар тузди
GM Uzbekistan Тошкент шаҳридаги «Сергели» автомобиль бозори ҳудудида «Очиқ осмон остидаги савдо майдончалари» янги акциясини йўлга қўйди. Илк кунда жами 3 млрд 850 млн сўмлик 40 дона автомобилга шартнома тузилди.
GM Uzbekistan «Сергели» автобозоридаги бир иш кунида 3,85 млрд сўмлик автомобилларга шартномалар тузди
Фото: GM Uzbekistan
Салон Тошкентдаги «Сергели» автомобиль бозори ҳудудида ўтган дам олиш кунлари ташкил этилди, бу ерда савдога энг талабгир «Спарк», «Кобальт» ва «Ласетти» русумли автомобиллар қўйилди.
GM Uzbekistan «Сергели» автобозоридаги бир иш кунида 3,85 млрд сўмлик автомобилларга шартномалар тузди
Фото: GM Uzbekistan
«Дам олиш кунлари бўлишига қарамай, «Очиқ осмон остидаги автосалон» илк мижозларни қабул қилди, кун давомида уларнинг сони ортиб борди. Автосалон ходимлари харидорларга юқори даражада сервис хизмати кўрсатиб, максимал даражада қулайлик тақдим этишга ҳаракат қилишди. Харидорларнинг қизиқтирган барча саволларига жавоблар берилди, шартнома тузиш жараёнлари тезкор ва байрамона кайфиятда амалга оширилди», - дейилади компания хабарида.
GM Uzbekistan «Сергели» автобозоридаги бир иш кунида 3,85 млрд сўмлик автомобилларга шартномалар тузди
Фото: GM Uzbekistan
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзавтосаноат» «сунъий» навбатлар ва «дефицит»ни вужудга келтириш ҳолатлари кузатилгани ҳақида маълум қилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.