Бутунжаҳон банки Сьерра-Леонега эбола оқибатларидан тикланиш учун 160 млн доллар маблағ ажратди

Бутунжаҳон банки Сьерра-Леонега эбола оқибатларидан тикланиш учун 160 млн доллар маблағ ажратди
Бутунжаҳон банки Сьерра-Леонега эбола оқибатларидан тикланиш учун 160 млн доллар маблағ ажратди

Бутунжаҳон банки Сьерра-Леонега эбола оқибатларидан тикланиш учун 160 млн доллар маблағ ажратди. Бу ҳақда «NDTV»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, бу қарор ҳақида Бутунжаҳон банкининг раҳбари Жим Ен Ким маълум қилган.
Бу маблағ Сьерра-Леоне шаҳарларидаги инфратузлимани яхшилашга, шифохоналар модернизациясига ҳамда шаҳарларга канализация тармоқлари ўрнатилиши учун йўналтирилади.

Қайд этиб ўтиш мумкин, кеча АҚШ президенти Барак Обама ҳам давлат Конгрессига Сьерра-Леоне, Либерия ва Гвинеяда эбола оқибатларини бартараф этиш учун 6,2 миллиард ёрдам ажратилишини сўраб мурожаат қилган эди.

Фото: Kun.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.