Қирғизистондаги 3 магнитудали ер силкиниши Ўзбекистонда ҳам сезилди

Қирғизистондаги 3 магнитудали ер силкиниши Ўзбекистонда ҳам сезилди

25-сентябр куни соат 06:20 да Қирғизистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди, деб хабар берди Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази.

Маълумотларга кўра, зилзила эпицентри Тошкентдан 246 км жануби-шарқда, Қирғизистоннинг Боткен вилоятида жойлашган. Унинг магнитудаси 3, чуқурлиги 5 км, эпицентрда сезилиш кучи 4 балл бўлган.

Ўзбекистонда зилзила қуйидагича ҳис қилинди: Қувасой шаҳрида — 2 балл (23 км), Фарғона туманида — 2–3 балл (14 км), Фарғона шаҳрида — 2 балл (23 км).

Ҳодиса оқибатида зарар ва жабрланишлар ҳақида маълумот берилмади. Зилзила параметрлари аниқлаштирилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.