Келин марҳум ўғлининг юрагини қайта эшитди

АҚШнинг Жоржия штатида истиқомат қилувчи Каси Уилсон исмли келин ўзининг тўй кунида унутилмас ва таъсирли дақиқаларни бошдан кечирди.
Унинг 4 ёшли ўғли Майлс 2023 йилда бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганидан сўнг, она унинг аъзоларини донорликка топширган эди.
Натижада Майлснинг юраги ўша вақтда орган кўчириш (трансплантация) амалиётига муҳтож бўлган 7 ёшли Салеҳ Аҳмад исмли болакайнинг ҳаётини сақлаб қолган.
Тўй маросими бошланишидан олдин келин кичик Салеҳнинг кўкрагига қулоғини қўйиб, ўзининг марҳум ўғлининг юрак уришини қайта тинглашга муваффақ бўлди.
Ушбу ҳиссиётларга бой учрашувдан сўнг, вояга етмаган Салеҳ Аҳмад тўй маросимида келинга ҳамроҳлик қилиб, уни меҳмонлар қаршисига бошлаб чиқишда ёрдам берди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













