Тошкент вилоятида 40 сотих ерни расмийлаштириб бериш учун 29 минг доллар сўраган шахс ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида А.Ж. исмли шахс гўёки ўзининг кадастр агентлигида ишловчи танишлари орқали 29 минг доллар эвазига фуқаро Ш.нинг номига 40 сотих ер майдонини ажратиш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилгани аниқланган. У олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида А.Ж. исмли шахс гўёки ўзининг кадастр агентлигида ишловчи танишлари орқали 29 минг доллар эвазига фуқаро Ш.нинг номига 40 сотих ер майдонини ажратиш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилгани аниқланган. У олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













