Навоийда беҳаё қилиқлар қилиб рақсга тушган қизларнинг ота-оналари жазоланди

Фото: Видеодан лавҳа
Ижтимоий тармоқларда ўқувчи қизлар таълим даргоҳида беҳаё қилиқлар қилиб рақсга тушгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Навоий вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизматининг маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 21 сентябр куни Навоий вилояти Кармана тумани касб-ҳунар мактабида содир бўлган.
«Унда 2 нафар ўқувчи қиз касб-ҳунар мактабининг фаоллар залида тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнида ўзбекона урф-одатларимизга тўғри келмайдиган рақсга тушиб, ушбу ҳаракатларни тасвирга олишган ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборишган. Ушбу ҳолатлар мутасадди раҳбарлар ҳамда вояга етмаган ўқувчи қизларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилиниб, уларнинг таълим-тарбиясига оид қатъий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Вояга етмаган ўқувчи қизларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-модда 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда жаримага тортилди», дейилади хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ижтимоий тармоқларда ўқувчи қизлар таълим даргоҳида беҳаё қилиқлар қилиб рақсга тушгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Навоий вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизматининг маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 21 сентябр куни Навоий вилояти Кармана тумани касб-ҳунар мактабида содир бўлган.
«Унда 2 нафар ўқувчи қиз касб-ҳунар мактабининг фаоллар залида тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнида ўзбекона урф-одатларимизга тўғри келмайдиган рақсга тушиб, ушбу ҳаракатларни тасвирга олишган ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборишган. Ушбу ҳолатлар мутасадди раҳбарлар ҳамда вояга етмаган ўқувчи қизларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилиниб, уларнинг таълим-тарбиясига оид қатъий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Вояга етмаган ўқувчи қизларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-модда 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда жаримага тортилди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













