Жиззахда гувоҳнома олиб бериш учун пул олган автомактаб ўргатувчиси ушланди

Жиззахда гувоҳнома олиб бериш учун пул олган автомактаб ўргатувчиси ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, “Ғаллаорол ўқув-спорт техника клуби” унитар корхонаси ўргатувчи устаси Ў.Б. фуқаро Д.Ж.нинг ишончига кириб, унга “Б” ва “С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 4,5 млн сўмни олган вақтда ашёвий далилллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.