Қозоғистон президентини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди (фото)

Қозоғистон президентини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди (фото)
Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради.
Қозоғистон президентини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди (фото)
Фахрий қоровул бўлинмаси бошлиғи рапорт бергач, давлат раҳбарлари қоровул сафи олдидан ўтиб, ўзбек ҳарбий хизматчиларини қутладилар ва Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига эҳтиром кўрсатдилар.
Қозоғистон президентини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди (фото)
Қозоғистон президентини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди (фото)
Сўнг президентлар расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.
Қозоғистон президентини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди (фото)
Қозоғистон президентини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди (фото)
Қозоғистон президентини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди (фото)
Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказиш учун мўлжалланган залга ўтдилар.
Қозоғистон президентини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди (фото)
Бугун кун давомида икки давлат раҳбари иштирокида тор ва кенг доирадаги учрашувлар бўлиб ўтади. Шунингдек, учрашувлар доирасида қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Маълумот учун: Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан товар айрибошлаш ҳажмининг 60 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади ва бу 7 млрд АҚШ долларига тенг. Ўзбекистонда Қозоғистон сармояси иштирокида 1109 та корхона фаолият юритади ва улар сони сўнгги уч йилда икки баробар ортган. Қозоғистонда эса айни пайтда 1 минг 400 дан ортиқ Ўзбекистон сармояси тикилган корхоналар ишлаб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.