Тошкентда 11 ёшли болани поезд вагони устида ток урди (видео)

Скрин: Telegram
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 11 ёшли болани поезд вагони устида юқори кучланишли электр токи урди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 18 декабрь куни соат 16:10 да содир бўлган. Бола бунинг оқибатида поезд устидан ерга йиқилиб тушган.
«Хабарга кўра, Нурҳаёт темир йўл бекатидаги юк вагонларининг устига чиққан вояга етмаган ўсмир ток уриши оқибатида оғир тан жароҳати олган», — дейди мутасадди инспектор Саидакбар Нурмуҳаммедов.
Мутахассис Анвар Саидхўжаевнинг айтишича, бола ерга йиқилиб тушгач, темир йўлчилар унга биринчи тез ёрдамни кўрсатган. Шундан сўнг Чилонзор туманидаги 16-сонли шифохонага ётқизилган.
«Марказимизга 18 декабрь куни 11 ёшли ўсмир олиб келинган. Беморнинг аҳволи жуда оғир эди. Тананинг 80 фоизи куйган. Ҳозирда унинг аҳволи яхшиланган ва стабил ҳолатда», — дейди комбустиология бўлими мудири Собир Шукуров.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 11 ёшли болани поезд вагони устида юқори кучланишли электр токи урди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 18 декабрь куни соат 16:10 да содир бўлган. Бола бунинг оқибатида поезд устидан ерга йиқилиб тушган.
«Хабарга кўра, Нурҳаёт темир йўл бекатидаги юк вагонларининг устига чиққан вояга етмаган ўсмир ток уриши оқибатида оғир тан жароҳати олган», — дейди мутасадди инспектор Саидакбар Нурмуҳаммедов.
Мутахассис Анвар Саидхўжаевнинг айтишича, бола ерга йиқилиб тушгач, темир йўлчилар унга биринчи тез ёрдамни кўрсатган. Шундан сўнг Чилонзор туманидаги 16-сонли шифохонага ётқизилган.
«Марказимизга 18 декабрь куни 11 ёшли ўсмир олиб келинган. Беморнинг аҳволи жуда оғир эди. Тананинг 80 фоизи куйган. Ҳозирда унинг аҳволи яхшиланган ва стабил ҳолатда», — дейди комбустиология бўлими мудири Собир Шукуров.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













