Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев ишдан олинган. У жавобгарликка тортилиши мумкин

Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев ишдан олинган. У жавобгарликка тортилиши мумкин

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрининг ҳокими Музаффар Солиев ўз лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақдаги қарор 7 апрель, жума куни халқ депутатлари кенгаши сессиясида қабул қилинган. Бироқ ҳали расмий хабар берилгани йўқ.

Kun.uz қайд этишича, Музаффар Солиев уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимида ишлаган вақтидаги ҳолат билан боғлиқ иш бўйича терговга жалб этилган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Музаффар Солиев 2021 йилнинг январигача уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимида ишлаб келган. Танқид қилиниб ишдан бўшатилган, аммо кўп ўтмай Нурафшон шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.