Қўқонда йўлнинг қатнов қисмига стол қўйиб овқатланган блогер жаримага тортилди

Қўқонда йўлнинг қатнов қисмига стол қўйиб овқатланган блогер жаримага тортилди
Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида блогер йўлнинг қатнов қисмида стол-стул қўйиб овқатланаётгани акс этган видео тарқалди.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, қоидабузаликлар содир этган блогерга қонуний чора кўрилган.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йил 2 январ куни содир бўлган. Блогер йўлнинг қатнов қисмига стол-стул қўйиб овқатланган.

У йўлдан ўтиб кетаётган ҳайдовчиларга бирга чой ичишни ҳам таклиф этган ва жараённи видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.

Қайд этилишича, блогерга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 138-моддасида (пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши) кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.