Тошкентда қарийб 27 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган завод аниқланди

Тошкентда қарийб 27 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган завод аниқланди
Фото: Ўзэнергоинспекция
“Ўзэнергоинспекция” маълум қилишича, Яшнобод туманида жойлашган “К.Й.А.” МЧЖга қарашли металлни қайта ишлаш заводининг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида давлат манфаатларига 26 млрд 945 млн сўмлик зарар етказилган.
Тошкентда қарийб 27 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган завод аниқланди
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.