Меҳмонхона эгалари энди 5 йил солиқ тўламайдиган бўлди


Мамлакатимизда туризм соҳасини янада ривожлантириш изчил давом эттирилмоқда. Айниқса, бу борада шу йил 2 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони муҳим қадам бўлди.
Фармонда белгиланганидек, камида 4 юлдузли меҳмонхона ва мотеллар фойдаланишга топширилганида, мазкур муассасаларнинг раҳбарлари – юридик шахслар фойда солиғи, ер солиғи, мол-мулк солиғи, ягона солиқ тўловидан 5 йил муддатга озод қилинадиган бўлди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













