Умумхалқ хайрия ҳашарида Бюро органлари ходимлари ҳам фаол

Мамлакатимизда 22−23 август кунлари “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган эди.
Умумхалқ хайрия ҳашарида Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Барча Бюро ходимлари маъмурий бино атрофи ва ички ҳудудларни тартибга келтириб, ободонлаштириш ишлари билан бошлади. Йўлаклар тозаланди, дов-дарахтларни буталаш ва оқлаш ишлари амалга оширилди.
Албатта, бу каби хайрия тадбирлари барчани ягона мақсад йўлида бирлаштириш баробарида, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар қалбида меҳнатсеварлик туйғусини шакллантириши билан ҳам аҳамиятлидир.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













