Ўзбекистонга 3 кг гача БАДларни божхона тўловисиз олиб кириш мумкин бўлди

Ўзбекистонга 3 кг гача БАДларни божхона тўловисиз олиб кириш мумкин бўлди

Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун биологик фаол қўшимчаларни божхона тўловларисиз олиб кириш тартиби соддалаштирилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган.

Янги тартибга кўра, жисмоний шахслар чет элдан божхона тўловисиз 10 турга қадар биологик фаол қўшимчаларни бирламчи қадоқлашда — ҳар бир турдан биттадан ортиқ бўлмаган қадоқда олиб кириши мумкин. Бунда умумий оғирлик 3 кг дан ошмаслиги шарт.

Аввал олиб кириш меъёрлари қўшимчалар шаклига боғлиқ эди. Масалан, таблетка ёки капсулаларни 100 донагача, кукунсимон шаклларни эса 0,5 кг гача олиб кириш мумкин эди.

Бироқ бир қадоқдаги маҳсулот миқдори белгиланган чекловдан ошган ҳолларда аниқ тартиб мавжуд эмас эди, бу эса амалиётда тушунмовчиликларга сабаб бўларди.

Янги ўзгаришлар ушбу номаълумликни бартараф этди. Бундан ташқари, меъёрларни белгилашда аҳолининг таклиф ва эҳтиёжлари ҳам инобатга олинган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.