Андижонда "Ҳаж" зиёрати учун 18 минг доллар талаб қилган фирибгар фош этилди

Андижонда "Ҳаж" зиёрати учун 18 минг доллар талаб қилган фирибгар фош этилди

Андижон вилоятида \"Ҳаж\" зиёратини ташкил қилиб беришни ваъда қилган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда бошқа идоралар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур ҳолат фош этилди.

Маълум бўлишича, фуқаро М.Ч. икки нафар шахсни Саудия Арабистонига ҳаж сафарига юборишини айтган ва бу хизмат учун 18 минг АҚШ доллари талаб қилган.

У келишилган маблағнинг ярми — 9 минг долларини олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари давом эттирилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.