Қозоғистондан озиқ-овқат орасига яширилиб олиб кирилаётган дорилар тўхтатиб қолинди

Қозоғистондан озиқ-овқат орасига яширилиб олиб кирилаётган дорилар тўхтатиб қолинди

Қозоғистондан озиқ-овқат орасига яширилиб олиб кирилаётган дорилар тўхтатиб қолинди

Фото: ДХХ

Қозоғистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилаётган йирик партиядаги дори воситалари фош этилди. Тезкор тадбир ДХХ Чегара қўшинлари ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган.

Маълум қилинишича, юк автомашинаси Тошкент вилояти Қибрай туманидаги \"С. Нажимов\" чегара божхона пости орқали мамлакатга кириб келган. Текширув давомида транспорт воситасида озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари борлиги аниқланган.

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи 1973 йилда туғилган фуқаро бошқарган юк машинасидан 52 турдаги тиббиёт буюмлари ва дори воситалари топилган. Жами 95 минг 369 дона маҳсулот ноқонуний тарзда олиб кирилаётгани маълум бўлди.

Шунингдек, ноқонуний юкларни қабул қилиб олаётган вақтда Тошкент туманида яшовчи 1986 йилда туғилган шахс ҳам ашёвий далиллар билан ушланган.

Баҳолаш хулосасига кўра, ушбу дори воситалари ва тиббий буюмларнинг умумий қиймати 1 миллиард 323 миллион сўмни ташкил этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.