Учтепа туманида «Сувсоз»нинг таъмагир ходимлари қўлга олинди

Учтепа туманида «Сувсоз»нинг таъмагир ходимлари қўлга олинди
Учтепа туманида яшовчи фуқаро А. 19 апрелда Тошкент шаҳар ИИББга ариза билан мурожаат қилган. Фуқаронинг аризасига кўра, «Сувсоз» давлат унитар корхонаси Учтепа туман филиали ходимлари ундан хонадонига ичимлик суви ўтказиб бериш учун 500 минг сўм пул талаб қилган, деб ёзади Дарё нашри.
Учтепа туманида «Сувсоз»нинг таъмагир ходимлари қўлга олинди
Шу куни соат 13:00 да Учтепа туманида ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида «Сувсоз» ДУК Учтепа тумани филиали ходимлари — Шавкат Нуриллаев ва Нурилла Норметов талаб қилинган 500 минг сўм миқдоридаги пул маблағини олаётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Учтепа туманида «Сувсоз»нинг таъмагир ходимлари қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББ кимдир мазкур шахслардан жабр кўрган бўлса, ички ишлар идораларига мурожаат қилишини сўрайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.