Президент ташрифидан кейин Андижон вилоятида яна бир ўзгариш

Президент ташрифидан кейин Андижон вилоятида яна бир ўзгариш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюрган эди.

Ташрифдан сўнг бир вақтнинг ўзида вилоят тиббиёт бирлашмасига ҳамда тиббиёт олийгоҳига бошчилик қилиб келаётган Абдушукур Содиқов лавозимидан олиниб, Андижон давлат тиббиёт институтига Мадамин Мадазимов ректор этиб тайинланган эди.

Бўш турган тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига эса анча йиллар Андижон вилояти Болалар шифохонасида фаолият юритган Аҳмадулло Мамадалиев тайинланди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар берди.

Аввал вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Турсунов Шаҳзод вазифасидан озод этилгани ва халқ талими бошқармасига янги раҳбар тайинлангани маълум қилинганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.