Тошкентда тест имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар манзили маълум қилинди

Тошкентда тест имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар манзили маълум қилинди
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлар бўлиб ўтадиган манзилларни маълум қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхати қуйидагича:

1. \"Ўзэкспомарказ\" Миллий кўргазмалар мажмуаси (5 та бино, 117 та гуруҳ, 3510 ўрин);
2. Олий ўқув юртлариаро спорт мажмуаси (1 та бино, 33 та гуруҳ, 990 ўрин);
3. Халқ истеъмол товарларининг кўргазма ярмарка савдоси Республика маркази (1 та бино, 48 та гуруҳ, 1440 ўрин);
4. Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати (2 та бино, 45 та гуруҳ, 1350 ўрин);
5. \"Теннис\" спорт мажмуаси (1 та бино, 24 та гуруҳ, 720 ўрин);
6. Ёшлик спорт мажмуаси (1 та бино, 24 та гуруҳ, 720 ўрин).
ЖАМИ: 11 та бино, 291 та гуруҳ, 8730 ўрин.

Эслатиб ўтамиз, тест синовларининг илк куни 1 август куни бўлиб ўтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.