Янгийўллик фермер оғирлиги 40-45 кг бўлган қовоқлар етиштирмоқда

Янгийўллик фермер оғирлиги 40-45 кг бўлган қовоқлар етиштирмоқда
Фото: «Podrobno.uz»

Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги кўп тармоқли «Саидназар-Алиназар» фермер хўжалиги раҳбари Алиназар Имомназаров қовоқнинг янги навини етиштирмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz».

Қайд этилишича, фермер етиштираётган янги навли қовоқлар 40-45 кг оғирликка эга.

«Саккиз гектар ер мевали дарахтга тўла. Тупроқдан ақл билан билан фойдаланиш керак, шу боисдан эгатлар орасида сабзавотлар ва қулупнай етиштираман. Қовоқ етиштиришни эса бир вақтлар отам бошлаган. У менга қовоқ парваришлашнинг усулларини ўргатган. Катта ва унинг устига мазали маҳсулотни етиштириш — бу бутун бошли фан. Бунда ўз вақтида суғориш, қуёш нури ва бошқа омиллар ҳам муҳим ўрин тутади»,—дейди Алиназар Имомназаров.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.