Саида Мирзиёева кўзи ожиз болалар учун махсус компьютер марказини очиб берди (фото)

Саида Мирзиёева кўзи ожиз болалар учун махсус компьютер марказини очиб берди (фото)
Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан 3 октябрь, пайшанба куни Тошкент шаҳридаги кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида компьютер марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати маълум қилди.
Саида Мирзиёева кўзи ожиз болалар учун махсус компьютер марказини очиб берди (фото)
Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Марказ Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида фойдаланишга топширилди.
Саида Мирзиёева кўзи ожиз болалар учун махсус компьютер марказини очиб берди (фото)
Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Маросимда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ёшларнинг таълим-тарбияси учун шароитлар яратишга йўналтирилган «5 та ташаббус»ни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрилаётганини таъкидлади. Ушбу ташаббуслар орасида, хусусан, компьютер технологиялари ва интернетни бошқариш малакасини ошириш, китобхонликни тарғиб қилиш ва ёшлар маънавиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Саида Мирзиёева кўзи ожиз болалар учун махсус компьютер марказини очиб берди (фото)
Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Агентлик томонидан тақдим этилган компьютерлар кўришида муаммо бўлган шахсларнинг имкониятларига максимал даражада мослаштирилган. Хусусан, улар экранда нутқ интерфейслари ёрдамида махсус ўқиш дастури билан жиҳозланган бўлиб, матн блоклари, ёрлиқ номлари ва меню бандлари овозли эшитилади.

Бундан ташқари, компьютерда Агентлик ташаббуси ва «Болалик кунларимда» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган аудиоэртаклар, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси базасида сақланадиган аудикитоблар жойланган.
Саида Мирзиёева кўзи ожиз болалар учун махсус компьютер марказини очиб берди (фото)
Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Шу билан бирга, аудиоматериаллар билан жиҳозланган компьютер марказининг муваффақиятли фаолияти бошқа мактаб-интернатлар учун ижобий тажриба бўлиб хизмат қилади ва алоҳида парваришга муҳтож одамларнинг билим олиш имкониятларини кенгайтиради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.