Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашувчи янги давлат органи ташкил этилади

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашувчи янги давлат органи ташкил этилади
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси президенти фармони лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
- коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида давлат органини ташкил этиш, фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаш;
- коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида давлат органининг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;
- коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида давлат органининг Ўзбекистон Республикаси президенти ва Олий Мажлисига ҳисобдорлиги назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Адлия вазирлиги.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.