Сурхондарёда Nexia дарахтга урилиши оқибатида йўловчи вафот этди

Сурхондарёда Nexia дарахтга урилиши оқибатида йўловчи вафот этди
Фото: ЙҲХББ
Сурхондарё вилоятида 8 май куни Nexia автомобили дарахтга урилиши оқибатида йўловчи қурбон бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси соат 13:00 ларда Шўрчи тумани «Оқкамар» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Олтинсой—Шўрчи йўналишидаги 4К-592 автомобиль йўлининг 8-километрида содир бўлган. 1998 йилда туғилган Ў.Қ. Nexia’ни ҳайдаб кетаётганда рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг четидаги дарахтга бориб урилган.
Сурхондарёда Nexia дарахтга урилиши оқибатида йўловчи вафот этди
Фото: ЙҲХББ
ЙТҲ оқибатида Nexia йўловчиси 1990 йилда туғилган А.Х. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Сурхондарёда Nexia дарахтга урилиши оқибатида йўловчи вафот этди
Фото: ЙҲХББ
Мазкур ЙТҲ юзасидан Шўрчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шўрчидаги ЙТҲ ҳам ҳисобга олинса, жорий ҳафтада ЙҲХББ ва Тергов қўмитаси берган маълумотлар бўйича, автомобиллар иштирокидаги авариялар оқибатида вафот этганлар сони 11 нафарга етди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.