Хоразмга кучли шамол ва қор бўрони ёпирилди (фото, видео)

Хоразмга кучли шамол ва қор бўрони ёпирилди (фото, видео)
Кадр: Telegram
Хоразм аҳолиси ижтимоий тармоқларга 13 март куни вилоятга ёпирилган кучли қор бўрони тасвирланган видео ва фотоларни жойлаштирмоқда. Ноодатий кучли қор бўрони, қор ва шамолга, хусусан, Урганч аҳолиси гувоҳ бўлган.

Аввалроқ «Ўзгидромет» Қорақалпоғистон ва Хоразм ҳудудларига совуқ ҳаво оқими кириб келиши ҳақида огоҳлантирган эди. Жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучайишини, баъзида эса 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкинлигини маълум қилган.

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, кучли шамол ва тинимсиз қор ёғиши оқибатида вилоятдаги электр тармоқларига ҳам катта зарар етмоқда.
Хоразмга кучли шамол ва қор бўрони ёпирилди (фото, видео)
Фото: «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
«‘Хоразм ҳудудий электр тармоқлари’ АЖнинг барча тезкор ишчи гуруҳлари жалб қилиниб, аварияларни бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Хоразмга кучли шамол ва қор бўрони ёпирилди (фото, видео)
Фото: «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
Telegram’даги AviaSpotter каналида эълон қилинган видеоларнинг бирида Урганч аэропорти тасвирланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.