Тест ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар эълон қилинди

Тест ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар эълон қилинди

Тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.


ДТМнинг расмий веб-сайтига 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:
  • стадион ёки хиёбоннинг расми;
  • ҳудудга кириш жойлари;
  • стадион ёки хиёбон номи;
  • стадион ёки хиёбон манзили;
  • сектор рақами;
  • тест топширадиган гуруҳлар;
  • стадион ёки хиёбоннинг Google харитадаги геолокацияси.
Тест синовларини ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар: https://dtm.uz/page/maydon_2021

Билдирилишича, юқоридаги саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, мазкур ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишиш мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.