“Газпром” компанияси Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси турнирига ҳомийлик қилади

“Газпром” компанияси Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси турнирига ҳомийлик қилади

\"\"

Фото: ЎФА

Футбол бўйича Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси (CAFA) турнири 9—21 июнь кунлари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақага Россиянинг “Газпром” компанияси ҳомийлик қилади. Бу ҳақида Metaratings хабар бермоқда.

CAFA—2023 мусобақасида аъзо давлатларнинг барчаси: Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон иштирок этади. Шунингдек, Россия терма жамоаси меҳмон сифатида таклиф этилган. Сўнгги, саккизинчи терма жамоа номи эса тез орада маълум қилинади.

Турнирда 8 та жамоа икки гуруҳга бўлиниб, иштирок этади. Гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар финалда тўқнаш келади. Гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар эса учинчи ўрин учун баҳс олиб боради.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.