Саиджамшид Жафаров: Жаҳон чемпионатига ҳамма давлатдан энг яхшилари келади

Тошкентдаги \"Ҳумо арена\"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.
-71 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жафаров мексикалик Алонсо Верде билан рингга кўтарилди. Жангда ҳамюртимиз 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу муваффақиятдан сўнг Саиджамшид Жафаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Иккинчи жангимни ўтказиб олдим. Энди 9 май куни рингга чиқаман. Жанглар яхши кетяпти.
Жаҳон чемпионатига ҳамма давлатдан энг яхшилари келади. Бугун кейинги босқичдаги рақибимнинг номи аниқ бўлади. Боксчиларимизни қўллаб турганларга катта раҳмат, деб қоламан, - деди Саиджамшид Жафаров.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













