Юлиан Нагельсманн Швейцария терма жамоасига қарши ўйин ҳақида: "Тактик жиҳатдан яхши ўйнадик"

Юлиан Нагельсманн Швейцария терма жамоасига қарши ўйин ҳақида: "Тактик жиҳатдан яхши ўйнадик"
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн \"Евро-2024\" турнирининг 3-турида Швейцария терма жамоасига қарши ўйинга (1:1) баҳо берди.

\"Биз бу дурангга лойиқ эдик. Албатта, қарши ҳужумда ўтказиб юборишимиз хавфи бор эди. Жавоб голини уриш учун кўп меҳнат қилдик ва буни уддаладик.

Швейцария ажойиб рақиб, ​​қизиқарли ўйин бўлди. Биз тактик жиҳатдан яхши ўйнадик. Биз асосий таркибни танлашдан олдин рақибни таҳлил қиламиз. Вазиятга қараб ўйин давомида заҳира ўриндиғидаги футболчиларни ҳам майдонга туширамиз
\", — деди Германия терма жамоаси бош мураббийи.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.