Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шенхуа” Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқич 6-турида ҳам очкосиз қолди. Хитой клуби сафарда “Санфречче Хиросима”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: мезбонлар ҳимоячиси Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани йўллади. Бу натижа “Шанхай Шенхуа” учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. “Хиросима” эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонага жойлашди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.