Нурмагомедов чемпион бўлиб қолишга ваъда берди: «Мен эртага сизнинг арзандангизни йўқ қиламан ..."

Нурмагомедов чемпион бўлиб қолишга ваъда берди: «Мен эртага сизнинг арзандангизни йўқ қиламан ..."
Аралаш йўналиш (MMA) бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор билан жангдан аввал ўтказилган вазн ўлчаш маросимида мухлисларга мурожаат қилди, деб хабар беради Kun.uz.

Россиялик маросимга ишқибозларнинг баланд ҳуштакбозлиги остида чиқиб келди, лекин ўз сўзида уларни ҳам эътиборсиз қолдирмади. У ирландияликнинг мухлисларига уни йўқ қилишга ваъда берди.

«Мен эртага сизнинг арзандангизни йўқ қиламан, йигитлар, мен уни йўқ қилиб ташлайман. Бутун дунёдаги барча ирландиялик мухлисларга ва ишқибозларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу жанг фақатгина сизлар туфайли бўлиб ўтади. Раҳмат, эртага мен чемпион бўлиб қоламан», - деди Нурмагомедов.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.