Артем Дзюба: "Психология — заиф нуқтамиз, босим остида ўйнашни билмаймиз. Европаликлар бундан завқланади, биз эса..."

Россия термаси сардори Артем Дзюба гуруҳдаги сўнгги учрашувда Дания билан ўйин (1:4) ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
\"Бундай даражадаги ўйинда бу каби голлар қўйиб юбориш, ўзингизни \"ўлдиришингиз\" мумкин эмас.
Психология — заиф нуқтамиз, босим остида ўйнашни билмаймиз. Атрофда шундай ажойиб муҳит, бир қарашда барчаси ўхшаяпти, биз эса қалтирашни, типирчилашни, ваҳима қилишни бошлаймиз.
Хўп, гол қўйиб юбордик – бу футбол. Европаликларнинг менталитети бизникидан фарқ қилади – улар бундан завқ олади. Улар ўйинни давом эттиради, курашади. Биз қоқиламиз, йиқиламиз, ўзимиз дарвозамиз олдида вазият юзага келишига сабабчи бўламиз. Балки ўртамиздаги фарқ ҳам шундадир\", – деди Дзюба.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













