Ўзбекистонга 2024 йилда олиб кирилган мобил телефонлар сони очиқланди

Ўзбекистонга 2024 йилда олиб кирилган мобил телефонлар сони очиқланди
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилда хориждан қарийб 4,2 млн дона мобил телефон импорт қилган.

Импорт қилинган мобил телефонларнинг умумий қиймати 374,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган.

Ўзбекистонга 2024 йилда энг кўп телефон импорт қилган давлатлар:
  • Хитой – 3,4 млн дона;
  • Вьетнам – 589,4 минг дона;
  • Ҳиндистон – 113,6 минг дона;
  • Ҳонгконг – 46,1 минг дона;
  • Бошқа давлатлар – 5,4 минг дона.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.