WhatsApp веб-версиясида қўнғироқ функциялари пайдо бўлади

WhatsApp мессенжерининг веб-версиясига аудио ва видео қўнғироқ функциялари қўшилади, деб WABetaInfo манбаси хабар берди.
Таъкидланишича, айрим фойдаланувчиларнинг чат ойнасида аудио ва видео қўнғироқ тугмалари пайдо бўлган. Бироқ ҳозирча улар ишламаяпти ва тест режимида.
«Шу вақтгача WhatsApp асосан мобил ва десктоп иловаларида қўнғироқ функцияларини ривожлантиришга эътибор қаратган. Эндиликда эса веб-клиент учун ҳам ушбу имкониятлар устида иш бошланган», — дейилади WABetaInfo хабарида.
Ҳозирда WhatsApp орқали қўнғироқ қилиш имкони фақат мобил иловада ва Windows/macOS дастурлари орқали мавжуд.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Таъкидланишича, айрим фойдаланувчиларнинг чат ойнасида аудио ва видео қўнғироқ тугмалари пайдо бўлган. Бироқ ҳозирча улар ишламаяпти ва тест режимида.
«Шу вақтгача WhatsApp асосан мобил ва десктоп иловаларида қўнғироқ функцияларини ривожлантиришга эътибор қаратган. Эндиликда эса веб-клиент учун ҳам ушбу имкониятлар устида иш бошланган», — дейилади WABetaInfo хабарида.
Ҳозирда WhatsApp орқали қўнғироқ қилиш имкони фақат мобил иловада ва Windows/macOS дастурлари орқали мавжуд.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













