Муаммо ҳал қилинди: SpaceX янги авлод Starship ракетасини учиришга тайёр

Муаммо ҳал қилинди: SpaceX янги авлод Starship ракетасини учиришга тайёр

Гидравлик штифт билан боғлиқ муаммо туфайли қолдирилган Starship парвози бўйича ишлар якунланди. АҚШ Федерал авиация бошқармаси (ФАА) SpaceX компаниясининг Starship ФЛТ-12 миссияси учун парвоз ойнасини бугун, 22-май санасига тасдиқлади. Агар техник сабабларга кўра старт бугун амалга ошмаса, кейинги имконият фақат 26-май куни бўлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Аввалроқ Elon Musk хизмат кўрсатиш минорасининг гидравлик механизмидаги носозлик туфайли парвоз кечиктирилганини маълум қилган эди. Штифт кутилганидек ҳаракатланмагани сабабли ракетани учириш имконсиз бўлиб қолганди. Муҳандислар ушбу носозликни бир кун ичида бартараф этишга муваффақ бўлишди ва тизим янги старт ойнасига шай ҳолатга келтирилди.

SpaceX космодромидан олинган янги суратлар дунёдаги энг йирик ракета ҳисобланган Starship Фlight 12 иккинчи старт майдончасида парвозга тайёр турганини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, компания бир хил базавий дизайнни турли вазифалар учун қандай мослаштираётганини намойиш этувчи уч хил модификациядаги кемалар рендерини ҳам эълон қилди.

Elon Muskнинг сўзларига кўра, ҳозирда Старбасе космодромида катта миқдордаги Starship В3 ракеталари ва янги авлод Super Heavy тезлаткичлари бир вақтнинг ўзида йиғилмоқда. Компания раҳбари йиғилаётган ракеталарнинг аниқ сонини очиқламаган бўлса-да, ишлаб чиқариш суръати сезиларли даражада ошганини таъкидлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.