Yandex фойдаланувчилари хайрия учун 1,6 млрд рублдан ортиқ маблағ йиғишди

Yandex фойдаланувчилари хайрия учун 1,6 млрд рублдан ортиқ маблағ йиғишди

Yandex компаниясининг “Помош рядом” жамг‛арма ҳисоботига кўра, 2025-йилда нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлашнинг умумий ҳажми 2,2 млрд рублдан ошди. Ушбу маблағнинг 1,6 млрд рубли фойдаланувчилар томонидан ўказилган бўлиб, Yandex компаниясининг ўзи бу суммага яна 673 млн рубл қўшиб берди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Беш йил давомида 1,6 миллиондан ортиқ киши Yandex сервисларидаги буюртмалар нархини яхлитлаш орқали ушбу ташаббусга қўшилди. Фақатгина нархларни яхлитлаш ҳисобига 1,5 млрд рублдан ортиқ маблағ жамланди. Ушбу маблағлар озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар харид қилиш, такси хизматларини ташкил этиш ва посилкаларни етказиб беришга йўналтирилмоқда.

2025-йилнинг 27-декабрь куни хайрия бўйича рекорд натижа қайд этилди — бир кунда фойдаланувчилар 2,58 млн рубл миқдорида яхлитлашни амалга оширишди. Энг кўп хайрия йиғилган сервис “Yandex Такси” бўлди: фойдаланувчилар 120 миллион мартадан ортиқ сафар нархини яхлитлаб, 998 млн рублдан кўпроқ маблағ тўплашди.

Шунингдек, озиқ-овқат буюртмалари ҳам мунтазам ёрдам манбаига айланди. “Yandex Эда” ва “Деливерй” фойдаланувчилари яхлитлаш орқали 267 млн рублдан ортиқ хайрия қилишди. Беш йиллик юбилей ҳисоботи муносабати билан “Yandex Лавка” ва “Yandex Музей” даги махсус маҳсулотлар сотувидан тушган маблағнинг бир қисми ҳам хайрияга йўналтирилади.

“Помош рядом” жамг‛армаси технологиялар ёрдамида ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда нотижорат ташкилотларга кўмаклашади. Жамг‛арма такси ва етказиб бериш хизматларини ташкил этишдан ташқари, Yandex сервисларидан фойдаланиш имкониятини беради ва ижтимоий реклама учун грантлар ажратади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.