Xiaomi компаниясининг янги Поко Пад К1 планшети 150 доллардан сотувга чиқди

Xiaomi компаниясининг янги Поко Пад К1 планшети 150 доллардан сотувга чиқди

Xiaomi компанияси ўзининг Поко суббренди остидаги энг янги планшети — Поко Пад К1 моделининг халқаро савдосини бошлади. Ҳозирда қурилма Малайзия, Сингапур ва Таиланд бозорларида расман сотувга чиқарилди. Ушбу планшет аввалроқ тақдим этилган Поко Пад М1 моделининг ихчамроқ ва ҳамёнбоп муқобили ҳисобланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Осиё бозорида Поко Пад К1 харидорларга икки хил рангда — кўк (Блуе) ва кулранг (Грей) вариантларида таклиф этилмоқда. Хотира конфигурациясига кўра, планшетнинг икки хил версияси мавжуд. 4 GB тезкор ва 64 GB доимий хотирага эга базавий модел минтақага қараб тахминан 130–150 доллар атрофида баҳоланган.

Қурилманинг юқори талқинига 6 GB тезкор ва 128 GB доимий хотира ўрнатилган бўлиб, унинг нархи тахминан 180 долларни ташкил этади. Поко Пад К1 техник жиҳатдан Qualcomm Snapdragon 6с 4G Ген 2 чипсетига асосланган бўлиб, у кундалик вазифалар ва мультимедиа учун етарли қувватни таъминлайди.

Планшет 9,7 дюймли ИПС экранга эга бўлиб, унинг тасвир аниқлиги 2048 х 1280 пикселни, кадрлар янгиланиш частотаси эса 120 Hz ни ташкил қилади. Қурилманинг аккумулятор сиғими 7600 мА/соат бўлиб, у 18 В қувватланиш технологиясини қўллаб-қувватлайди. Планшетнинг ўлчамлари 226,51 х 147,97 х 7,4 мм, оғирлиги эса 406 граммга тенг.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.