Xiaomi нархи 100 доллардан бошланувчи Redmi 7’ни тақдим этди (фото)

Xiaomi нархи 100 доллардан бошланувчи Redmi 7’ни тақдим этди (фото)
Xiaomi Redmi Note 7 ва Redmi Note 7 Pro’га нисбатан кичик версия бўлган Redmi 7 арзон смартфонини тақдим этди. Моделнинг нархи 100 доллардан бошланади, деб хабар қилмоқда Kun.uz нашри.

Redmi 7 олдинги Redmi 6’га қараганда сезиларли даражада катта экранга эга бўлди. Смартфон HD+ (720×1520 пиксел) кенгликка эга 6,26 дюймлик дисплей, 12+2 Мп.лик иккита асосий камера ва 8 Мп.лик фронтал камера, орқа панелда бармоқ излари сканери билан жиҳозланган. Аккумулятор 4000 мАс ҳажмга эга.
Xiaomi нархи 100 доллардан бошланувчи Redmi 7’ни тақдим этди (фото)
Ускуна асосига саккиз ядроли Snapdragon 632 процессори, 2, 3 ёки 4 ГБ оператив ва 16, 32 ёки 64 ГБ ички флеш хотира айланди. Иккита SIM-карта, 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 b/g/n), Bluetooth 5.0, GPS + ГЛОНАСС, FM-радио, ИК-порт, қулоқчинлар учун 3,5-мм разъем билан жиҳозланган.

Ўлчовлар 158,65×76,43×8,47 мм, оғирлиги эса - 180 граммни ташкил этади. Иш MIUI 10 қобиғига эга Android 9 Pie операцион тизими остида амалга оширилади.

Xiaomi Redmi 7 кўк, қизил ва қора рангларда 2+16 ГБ учун 104 доллар, 3+32 ГБ учун 119 доллар ва 4+64 ГБ учун 148 долларлик нархда тақдим этилади. Хитойда сотувлар 2019 йил 26 мартда бошланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.