Ўзбекистонда «Электрон адвокатлик ордери»ни бериш амалиёти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда «Электрон адвокатлик ордери»ни бериш амалиёти йўлга қўйилади
«Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.

Қайд этилишича, қарор билан 2023 йил 1 февралдан:
  • QR-код қўйилган «Электрон адвокатлик ордери»ни бериш амалиёти йўлга қўйилади;
  • ордер қоғоз шаклда расмийлаштирилганида «Юридик ёрдам» ахборот тизимига киритилади;
  • адвокат сўрови шаклига қўйилган талаблар, шу жумладан, унга ордернинг кўчирма нусхасини илова қилиш, ордерни қайд этиш дафтарини юритиш талаблари бекор қилинади.

«Юридик ёрдам» ахборот тизими жорий этилиши муносабати билан:
  • давлат ҳисобидан адвокатларни ишга жалб этиш электрон тартибда тасодифий танлаш йўли билан аниқланади;
  • адвокатларнинг онлайн малака оширишини ташкил этиш ва малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни электрон шаклда бериш тартиби жорий этилади;
  • адвокатлик тузилмаларидан статистик маълумотларни анъанавий шаклда йиғиш бекор қилиниб, улар автоматик равишда умумлаштирилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.