Ўзбекистонда президентнинг вафоти санаси ҳақида ёлғон хабар тарқатганларга қарши кураш кучайтирилди


Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари республиканинг биринчи президенти Ислом Каримов вафоти билан боғлиқ асоссиз миш-мишлар тарқалишига қарши кураш чора-тадбирларини янада кучайтирди. Бу ҳақда \"Кун\" хабар берган.
Ўзбекистон ҳукумати 2 сентябрь куни президент Ислом Каримовнинг 78 ёшида инсульт оқибатида Тошкент шаҳрида вафот этгани ҳақида расман маълум қилганди. Марҳум 3 сентябрь куни ўз она шаҳри Самарқандда дафн этилди.
\"Ижтимоий тармоқлар, интернет-мессенжерлар ва интернет-телефония сервисларида тарқатилган ёлғон маълумотларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш борасида ишлар олиб борилмоқда\", — деган манба.
Унинг сўзларига кўра, гап ижтимоий тармоқлар орқали Ислом Каримовнинг вафоти санаси ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг биринчи президенти вафотидан кейин мамлакатда ижтимоий-сиёсий вазият ёмонлашиши ҳақида фикрлар билдириб, аҳоли ўртасида ваҳима ҳосил қилишга уринганлар ҳақида бормоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













