Камбағал оилалар тадбиркорлик учун молиявий ёрдам олади

Ўзбекистонда камбағал оилаларга тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун фоизсиз ссудалар ажратилади. Бу Президентнинг 14-феврал куни қабул қилинган “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида фоизсиз ссуда ажратиш тизими жорий этилади. Шу билан бирга, аҳолининг қизиқиш билдирмаган, фойдаланилмаётган ва самарадорлиги паст субсидиялари бекор қилиниб, бир-бирини такрорловчи субсидиялар бирлаштирилади.
Маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб, камбағал оилаларга тадбиркорлик ҳамда деҳқончилик билан шуғулланиши учун грант ва фоизсиз ссудалар ажратилади.
2026-йил 1-январдан аҳолига нақд пул шаклида бериладиган молиявий ёрдамлар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали ажратилади.
Бундан ташқари, 2025-йил 20-мартгача Иқтисодиёт ва молия вазирлиги марказий аппарати тузилмаси доирасида Субсидия, ссуда ва грантларнинг самарадорлигини баҳолаш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қарорга кўра, Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида фоизсиз ссуда ажратиш тизими жорий этилади. Шу билан бирга, аҳолининг қизиқиш билдирмаган, фойдаланилмаётган ва самарадорлиги паст субсидиялари бекор қилиниб, бир-бирини такрорловчи субсидиялар бирлаштирилади.
Маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб, камбағал оилаларга тадбиркорлик ҳамда деҳқончилик билан шуғулланиши учун грант ва фоизсиз ссудалар ажратилади.
2026-йил 1-январдан аҳолига нақд пул шаклида бериладиган молиявий ёрдамлар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали ажратилади.
Бундан ташқари, 2025-йил 20-мартгача Иқтисодиёт ва молия вазирлиги марказий аппарати тузилмаси доирасида Субсидия, ссуда ва грантларнинг самарадорлигини баҳолаш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













