Тайёргарлик ишлари олиб борилиши сабабли Тошкентдаги кўчалардан бири вақтинча ёпилди

Тайёргарлик ишлари олиб борилиши сабабли Тошкентдаги кўчалардан бири вақтинча ёпилди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги йўл тайёргарлик ишлари сабабли вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, иссиқлик тармоқлари қувурларини янгига алмаштириш мақсадида Чилонзор туманидаги Фарҳод кўчаси Шухрат чорраҳасидан Чилонзор метро бекати чорраҳасига қадар 18-августдан 30-августгача, яъни 10 кун муддатга йўлнинг қатнов қисми ёпилади.

\"Йўловчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз\", деб айтилади хабарда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.