Иордания подшоҳи Самарқандда «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасини томоша қилди

Иордания подшоҳи Самарқандда «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасини томоша қилди

Иордания подшоҳи Абдулла II ибн Ал-Ҳусайн президент Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Самарқанд халқаро туризм марказидаги «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасини бориб кўрди.

Иордания подшоҳи Самарқандда «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасини томоша қилди

Олий мартабали меҳмон халқимизнинг бой маданий мероси, ҳунармандчилик ва амалий санъатини акс эттирувчи кўргазмаларни томоша қилди. Рақс жамоаларининг чиқишлари намойиш этилди.

Иордания подшоҳи Самарқандда «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасини томоша қилди

Бу ерда халқ буюк ўтмиши рамзлари тўпланган, тарихий шаҳарларимиздаги диққатга сазовор жойларининг нусхалари барпо этилган. Миллий анъаналаримиз билан бирга дўст халқлар билан алоқалар тарихи ҳам акс эттирилган. Таъкидланишича, бундай маъно-мазмун, тарих ва бугунги кун уйғунлиги меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Иордания подшоҳи Самарқандда «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасини томоша қилди

Ўзбекистон-Иордания саммитининг асосий тадбирлари, шу жумладан олий даражадаги музокаралар 26 август куни бўлиб ўтади.

Иордания подшоҳи Самарқандда «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасини томоша қилди

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.