Нима сабабдан Россия ва Украина ҳисоблагичларига расман тақиқ қўйилди?

Нима сабабдан Россия ва Украина ҳисоблагичларига расман тақиқ қўйилди?

Тошкентдаги “Ўрикзор” бозорида ўтказилган текширув давомида Россияда ишлаб чиқарилган “Эко ном” ва Украинадаги “Новатор” русумли сув ҳисоблагичлар аниқланди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш назорати инспекцияси томонидан ўтказилган таҳлиллар уларнинг амалдаги стандартларга жавоб бермаслигини кўрсатди.

Ушбу ҳисоблагичлардан фойдаланиш натижасида:

  • сув сарфи нотўғри қайд этилиши;
  • статистик маълумотлар бузилиши;
  • ресурсларни режалаштиришда хатоликлар;
  • сувдан ортиқча фойдаланиш ҳолатлари юзага келиши мумкин.

Шу сабабли, Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган бу русумдаги ҳисоблагичларни сотиш ва фойдаланиш тақиқланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.