Қирғизистондаги зилзила тўлқини Ўзбекистонда ҳам сезилди

Қирғизистондаги зилзила тўлқини Ўзбекистонда ҳам сезилди

14 ноябрь куни тушдан кейин Қирғизистон ҳудудида содир бўлган зилзила тўлқинлари Ўзбекистоннинг шарқий қисмида ҳам қайд этилди, деб маълум қилди Сейсмопрогностик марказ.

Маълумотларга кўра, ер силкиниши Тошкентдан тахминан 328 км жанубий-шарқда, Ўш шаҳри атрофида рўй берган. Эпимарказдаги куч 4 балл, магнитудаси 3,7 бўлган. Чуқурлиги эса 10 км сифатида қайд этилган.

Тезкор маълумотга кўра, Ўзбекистоннинг бир неча туманларида ҳам сезиларли тебранишлар кузатилган:
— Қўрғонтепа ва Хонободда 2–3 балл;
— Хўжаободда 2 балл;
— Жалақудуқда 2 балл атрофида.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.